26 Октябрь 2021
4638
Ҳасанбой Дўсматов қозоғистонлик Токио-2020 совриндорига қарши жанг қилди
Сербияда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни давом этмоқда. Ҳозиргина -51 кг вазн тоифасида саралаш босқичининг марказий тўқнашуви якунланди.
Унда Рио-2016 чемпиони ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов Токио-2020 совриндори қозоғистонлик Сакен Бибосиновга қарши рингга кўтарилди. Финал олдидан финал дея таъриф берилган мазкур беллашувда Дўсматов имкониятни бой берди ва биринчи даврада мусобақадан чиқиб кетди.