Ру En O'z
26 Октябрь 2021 1819

Пекин-2022: XXIV қишки Олимпия ўйинлари стартига 100 кун қолди

Бугун 2022 йил Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган XXIV қишки Олимпия ўйинларининг бошланишига роппа роса 100 кун қолди. Мусобақа ташкилотчилари ушбу сана муносабати билан бир қатор тадбирларни ўтказди.

Улар орасида кўпчиликнинг диққат-марказини тортган жиҳат бўлажак Олимпиада медалларининг тақдимоти бўлди, дейиш мумкин. Ташкилий қўмита бугун ўтказилган тадбирда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари қаҳрамонларига топшириладиган медаллар дизайнини оммага тақдим қилди.

Эслатиб ўтамиз, Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари келаси йил 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Text to speech