26 Октябрь 2021
1794
Спорт тиббиётига қизиқувчиларни халқаро анжуманга таклиф этамиз
Юртимизда спорт тиббиётига қизиққан ёшлар, талаба ва ўқувчиларни 10-11 ноябрь кунлари “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида ўтказиладиган халқаро анжуманда кутиб қоламиз.
Икки кун давом этадиган тадбирда нафақат Ўзбекистон, балки Украина, Россия, Италия, Озарбайжон, Латвия, Грузия, Эстония каби соҳадаги бир қатор етакчи мамлакатларнинг улкан тажрибага эга бўлган профессор ва докторлари “Спорт тиббиёти ва реабилитациясида инновацион ёндашув ва долзарб масалалар” мавзусида маъруза қилишади.