Илк босқичдаёқ енгил вазн “титан”ларининг тўқнашуви
Бугун Белград шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи кун беллашувларига гувоҳ бўламиз. Унда 3 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади.
Шубҳасиз, нафақат биз, балки кўплаб жаҳон бокси мухлисларининг нигоҳи -51 кг вазн тоифасида илк босқичдаёқ тўқнаш келган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов ва қозоғистонлик Сакен Бибосинов қарама-қаршилигига қаратилади. Эслатиб ўтамиз, Дўсматовда Рио-2016 Олимпиадасининг олтин медали бўлса, Бибосинов яқинда якунига етган Токио-2020 Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, кечки дастурда Одилжон Аслонов (-80 кг) ва Саиджамшид Жафаров (-75 кг) ҳам дастлабки баҳсларини ўтказишади. Батафсил:
-80 кг: Одилжон Аслонов – Юсуф Чангалавей (Танзания) (19:20 дан сўнг, Б ринг)
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Сакен Бибосинов (Қозоғистон) (21:00, А ринг)
-75 кг: Саиджамшид Жафаров – Л.Фернеза (Словакия) (23:05дан сўнг, Б ринг)