25 Октябрь 2021
1686
Боксчиларимиз жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлашди
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Мусобақада ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб баҳсга киришган Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) дастлабки баҳсни ишончли ўтказди.
Ирландиялик Брендан Маккивига қарши рингга кўтарилган фарғоналик боксчимиз жанг давомида тўлиқ устунлигини намойиш этди. Якунда бу ҳакамларнинг қарорида ҳам акс этиб, Мўйдинхўжаевнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси эълон қилинди. Ҳамюртимиз кейинги босқичда фаластинлик Харарага қарши баҳс олиб боради.
Мусобақа давомида қолган боксчиларимизга ҳам шундай ёрқин ғалабалар тилаб қоламиз.