Оғир атлетикачиларимиз Туркия ва Украина йиғинига жўнаб кетишди
Маълумки, жорий йилнинг 7-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш учун хориж йиғинига жўнаб кетди.
Режага кўра, тайёргарлик Туркия ва Украинада бўлиб ўтади. Унга кўра, вакилларимиз дастлаб Анталья шаҳрида 11 ноябргача йиғин ўтказишади. Шундан сўнг 5 декабрга қадар Украинанинг Каменец-Подольск шаҳрида сўнгги тайёргарликни олиб борадилар. Йиғинга асосий таркибнинг 11 нафар вакили, 1 мураббий ва 1 массажчи жалб қилинган. Тўлиқ таркиб билан танишинг:
Спортчилар:
Сарвар Зафаржонов
Отахон Имомов
Ҳожиакбар Олимов
Достон Ёқубов
Муҳаммадқодир Тоштемиров
Адҳамжон Эргашев
Акбар Жўраев
Руслан Нурудинов
Турсуной Жабборова
Кумушхон Файзуллаева
Ригина Адашбаева
Мураббий: Баҳром Мендибоев
Массажчи: Обиддин Муслимов
Жамоамиз 6 декабрь куни Тошкентга қайтиб келади. Қайд этиш жоиз, ўз юртимизда ўтадиган катталар ўртасидаги биринчи жаҳон чемпионатига тайёргарлик йўлида мазкур хориж йиғинлари асосий босқич вазифасини ўтаб беради.