Ру En O'z
25 Октябрь 2021 1898

Самарқандда камондан отиш бўйича илк халқаро турнир ўтказилади

27-29 октябрь куни Самарқанд шаҳрида камондан отиш бўйича аёллар ўртасида биринчи “Тўмарис” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади.

Турнирда ҳамюртларимиздан ташқари Қозоғистон, Грузия, Украина, Россия, Тожикистон ва Қирғизистондан 50 нафардан ортиқ спортчи иштирок этади. Айни пайтда вакилларимиз ушбу мусобақага қизғин ҳозирлик кўришмоқда. Мураббийлар штаби ушбу мусобақада 27 нафар спортчимизни синаб кўриш ниятида.

Беллашувларга “Динамо” спорт мажмуаси мезбонлик қилади. Барча ишқибозларни мусобақада ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлашга таклиф этиб қоламиз.

Text to speech