25 Октябрь 2021
2035
Бекзод Тўрабоев фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлди
Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
-90 кг вазн тоифасидаги ҳал қилувчи финал беллашуви бўлиб ўтди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Бекзод Тўрабоев португалиялик Бруно Силвага қарши татамига чиқди ва жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди.
Маълумот учун, Бекзод Тўрабоев финалга қадар испаниялик Алварес, бразилиялик Барбоза, украиналик Калченкони мағлубиятга учратган эди.