Ру En O'z
23 Октябрь 2021 1833

Кучли селекция – ғалаба калити

МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов федерация ва ассоциация масъул мутасаддилари билан янги режалар муҳокамасига бағишланган навбатдаги онлайн йиғилиш ўтказди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раисининг ўринбосари Шерзод Ташматов, шунингдек федерация масъуллари қатнашишди.

Ҳозирда федерация ва ассоциациялар билан Токио-2020 цикли ҳисоботи, Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинлари стратегиясига бағишланган тадбирлар давом этмоқда. МОҚ раҳбари мазкур йиғилишларга Олий спорт маҳорати мактаблари, терма жамоа мураббийлар штаби билан ҳамкорликда яхши тайёргарлик кўриш, режаларни аниқ қилиб тушунтириб бериш, мураббийлар малакасини ошириш бўйича кўрсатма берди.

“Ҳурматли Президентимиз бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқдалар. Биз бунга муносиб тарзда йўлланма ва медаллар сони билан жавоб қайтаришимиз керак. Токио Олимпиадаси кўпчилигимиз учун яхшигина мактаб бўлди. Бундан тегишли хулоса чиқариб, янги циклда юқори мақсадлар сари одимлаймиз. Йиғилишларимиз давомида селекция бўйича етарли муаммолар кўзга ташланмоқда”, – деди МОҚ раҳбари.

Онлайн ўтган тадбирда спортчиларимизнинг малакасини ошириш йўлида хориждан тажрибали тренерларни жалб қилиш, ўтказиладиган маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулот йиғинлар режасини чуқур таҳлил қилиш, федерацияларнинг вилоят бўлимлари билан ишлашни янада жадаллаштириш ва селекция ишларини кучайтириш бўйича керакли кўрсатмалар берилди.

Text to speech