Ўзбекистон баскетбол федерацияси янги лойиҳа устида иш бошлади
FIBA Осиё минтақавий бюроси Тошкентда Ўзбекистон баскетбол федерацияси (ЎБФ) учун алоқа ва суратга олиш бўйича семинар ўтказди.
ЎБФнинг PR ва ОАВ ходимлари учун ўтказилган семинарнинг мақсади уларни ўқитиш, мулоқот ва рақамли медиа имкониятлардан фойдаланиш малакасини яхшилаш эди. Маҳаллий чемпионат ва терма жамоа тарғиботини кучайтириш уч кунлик дастурнинг бир қисми бўлди.
«Осиё минтақавий бюромизнинг жамоасини Тошкентда мамнуният билан қабул қиламиз. Ўйин мобайнида рақамли ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш муҳимлигини жуда яхши тушунамиз ва хорижлик дўстларимиз тажрибасини ўрганишни хоҳлардик», – деди федерация бош котиби Равшан Ғаниев.
Уч кунлик дастурда қатнашчилар FIBA баскетбол фотосуратларининг стандарти асосида ўқитилди. Семинарда баскетбол спортига ихтисослашган фотографлар сонини кўпайтириш ва уларнинг иш сифатини оширишга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.