Ру En O'z
23 Октябрь 2021 2159

«Universal jumping»да яна бир бор энг кучли конкурчиларимиз тўпланди

Тошкентдаги «Universal jumping» от спорти клуби яна бир бор Республикамизнинг моҳир чавандозларини жамлади. Конкур йўналиши бўйича ўтган мусобақада чавандозлар “Ўзбекистон шахсий кубоги” учун баҳслашишди.

Кўпчиликнинг диққат-марказида бўлган йўналиш баландлиги 150 см бўлган тўсиқлардан ўтиш баҳси бўлди. Унда терма жамоамизнинг етакчиси бўлиб турган андижонлик Нуржан Туякбаев “Kamita” лақабли отда ғалаба қозонди. Пойтахтлик Абдураҳмон Абдуллаев икки хил отда ўз имкониятини синовдан ўтказди ва ҳар иккисида ҳам совринли ўринлардан жой олди. Батафсил:

150 см тўсиқ баландлиги, “А” тоифаси:
1. Нуржан Туякбаев (Андижон) – “Kamita” лақабли отда
2. Абдураҳмон Абдуллаев (Тошкент шаҳри) – “Kostago”
3. Абдураҳмон Абдуллаев (Тошкент шаҳри) – “Kamerlan”

125-130 см, “В” тоифаси
1. Саидамирхон Турғунбоев (Тошкент шаҳри) – “Чаман”
2. Нуржан Туякбаев (Андижон) – “Korado”
3. Баҳромжон Газиев (Тошкент шаҳри) – “La Blue Rouge”

130 см, “Д” тоифаси
1. Бекзод Қурбонов (Андижон) – “Kalimera”
2. Файзулло Файзиев (Тошкент шаҳри) – “Элчи”
3. Олим Газиев (Тошкент шаҳри) – “Парвоз”

110 см, “С” тоифаси
1. Фирдавсбек Давронбеков (Тошкент шаҳри) – “Report”
2. Акбар Шарипов (Тошкент шаҳри) – “Kechmeker”
3. Бобуржон Валиев (Тошкент шаҳри) – “Abadja Dos Dorados”

110 см, “Е” тоифаси
1. Иброҳим Йўлдошев (Тошкент шаҳри) – “Radiberger”
2. Мадина Ҳидоятова (Тошкент шаҳри) – “Aragon”
3. Л. Тоҳиржонов (Тошкент шаҳри) – “Risotto”

Text to speech