20 Октябрь 2021
1926
Пекин-2022 машъаласи Хитой пойтахтига етиб келди
Яна бир неча ойдан сўнг старт оладиган Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг машъаласи Хитойга етиб келди. Пекин шаҳрида ўтган маросим тантанали ташкил этилди.
Унда Пекин шаҳри маъмурияти, бўлажак Олимпиада ташкилий қўмитаси мутасаддилари ва Хитойнинг таниқли спортчилари иштирок этишди. Шу тариқа ушбу машъала билан Олимпиада бошлангунча Хитой бўйлаб эстафета ўтказилади.
Пекин ҳам қишки, ҳам ёзги Олимпиада машъалаларини қабул қилган илк шаҳар бўлиб тарихга кирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари келаси йил 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.