“Олимпик” Ўзбекистоннинг 14 карра чемпионига муносиб қаршилик кўрсатди
Бугун футбол бўйича Ўзбекистон кубоги чорак финал учрашуви доирасидан ўрин олган “Олимпик” – “Пахтакор” учрашуви ўтказилди. Қизиқарли кечган баҳсда “шерлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ўйиндаги ягона гол 64-дақиқада “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов томонидан киритилди. 90 дақиқа давомида Тимур Кападзе шогирдлари бир қатор вазиятларни юзага келтира олишган бўлса ҳам, якуний нуқтани қўйишда уларга бироз омад етишмади.
Ўзбекистон Coca Cola кубоги, чорак финал
“Олимпик” – “Пахтакор” 0:1
Гол: Аброр Исмоилов – 64`
Қайд этиш жоиз, “Олимпик” Про-лига жамоалари орасида кубокнинг чорак финал босқичига етиб келган ягона жамоа бўлди. Париж-2024 Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўраётган жамоамизнинг келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз. «Пахтакор»ни эса ярим финал йўлланмаси билан қутлаймиз.