Ру En O'z
20 Октябрь 2021 2100

Бекзод Тўрабоев бошчилигидаги фахрий дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатида қатнашишади

21-24 октабр кунлари Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида дзюдо бўйича фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақада дунёнинг 4 қитъаси 43 давлатидан жами 395 (376 эркак, 19 аёл) нафар фахрий дзюдочилар жаҳон чемпионати медаллари учун татамига чиқадилар. Улар орасида 5 нафар ўзбекистонлик фахрий дзюдочилар ҳам бор. Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Бекзод Тўрабоев -90 кг вазн тоифасидаги беллашувларда ўз маҳоратини намойиш этади.

Терма жамоа таркиби:
-81 кг: Фарруҳ Бобоев
-81 кг: Жаҳонгир Эшманов
-90 кг: Бекзод Тўрабоев
-100 кг: Жамшид Файзиев
-100 кг: Мухторхўжа Тулаев

Text to speech