Ру En O'z
19 Октябрь 2021 1851

Шахматчиларимиз ШҲТга аъзо мамлакатлар вакиллари ўртасидаги мусобақада муваффақият қозонишди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида шахмат бўйича «2021 SCO National Chess Online Team Tournament» турнири ўтказилди. Мусобақа айланма тизимда ташкил этилди ва унда 9 мамлакатдан (Ўзбекистон, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Беларусь, Мўғулистон, Қирғизистон) 10 та жамоа иштирок этди.

Турнирда юртимиз шарафини уч гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов ва Нодирбек Ёқуббоев ҳимоя қилишди. Вакилларимиз ўтказилган 9 ўйиндан 7 тасида ғалаба қозонишди ва 2 ўйинда дурангга имзо чекдилар. Табиийки, бу иштирокчилар орасида энг яхши кўрсаткич бўлди ва шахматчиларимиз биринчи ўринни қўлга киритишди.

Text to speech