Ру En O'z
18 Октябрь 2021 1620

Пекин-2022 қишки Олимипия ўйинларининг машъаласи аланга олди

Бугун Грециянинг қадимий Олимпия шаҳарчасида Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг машъаласи аланга олди. Мазкур тадбирда Греция Президенти Катерина Сакелларопулу, ХОҚ Президенти Томас Бах, Греция МОҚ раҳбарияти ва жаҳон спортининг таниқли вакиллари иштирок этишди.

Эпидемиологик вазият сабаб маросим мухлисларсиз ўтди. Греция МОҚнинг маълум қилишича, машъала эстафетасини тоғ чанғиси бўйича грекларнинг таниқли спортчиси Иоаннис Антониу бошлаб беради. Шундан сўнг қадимий “Панатинаикос” стадионида машъалани бўлажак Олимпиада мезбони – Пекин шаҳри мутасаддилари ва мусобақа ташкилий қўмитаси вакиллари қабул қилиб олишади.

Маълумотга кўра, ушбу тадбирга ҳам томошабинлар кириши ман этилади. Томас Бах бошчилигида ўтадиган маросимга аккредитациядан ўтган 200 шахс кира олади. Машъала 19 октябрь куни Пекинга олиб кетилади.

Text to speech