Ру En O'z
18 Октябрь 2021 1751

Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этишди

Самбо бўйича Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси Грециянинг Салоники шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни олди. Биринчи поғонадан Россия терма жамоаси жой олган бўлса, кучли учликка Украина вакиллари якун ясашди.

Қайд этиш лозимки, ўзбек самбочилари илк маротаба жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. Бунгача самбочиларимизнинг бундай жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси учинчи поғона бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати якунига кўра Ўзбекистон самбочилари 6 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза, умумий ҳисобда 17 та медаль қўлга киритишди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан самбочиларимизни, уларнинг мураббийларини ва Ўзбекистон самбо ассоциациясини муборакбод этади.

Text to speech