Ру En O'z
17 Октябрь 2021 1927

Самбочиларимиздан яна учта медаль

Солоники (Греция) шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этади. Қувонарлиси, ҳамюртларимиз бугунги кунни ҳам медаллар билан якунлашди.

Йигитларимиздан Мусохон Зиядинов -71 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Қизларимиздан Азада Аймуратова (-59 кг) финал баҳсида имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, -72 кг вазн тоифасида Бегойим Ҳайитова жамоамиз ҳисобига яна бир бронза медалини тақдим қилди.

Шу тариқа жамоамизнинг мазкур мусобақада жамғарган медаллари сони 17 (6 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза) тага етди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги спортчиларимиз совриндорга айланишди:

Олтин:
-53 кг: Эгамберган Искандаров (ўсмирлар)
-50 кг: Гулҳаё Жўраева (ўсмир қизлар)
-79 кг: Шахзодхўжа Шарипов (ўсмирлар)
-50 кг: Сабина Давлатова (ёшлар)
-64 кг: Шаҳриёр Маматқулов (ёшлар)
-71 кг: Мусохон Зиядинов (ёшлар)

Кумуш:
-47 кг: Эъзоза Абдумўминова (ўсмир қизлар)
-58 кг: Азам Рашидов (ёшлар)
-59 кг: Азада Аймуратова (ёшлар)

Бронза:
-98 кг: Мурод Эркинов (ёшлар)
+98 кг: Дилрух Аслиддинов (ёшлар)
-64 кг: Бехруз Омонов (ўсмирлар)
-54 кг: Шахзода Азатова (ўсмир қизлар)
-54 кг: Гулчирой Исмоилова (ёшлар)
-88 кг: Миржалол Нормўминов (ўсмирлар)
-65 кг: Гулина Облақулова (ўсмир қизлар)
-72 кг: Бегойим Хайитова (ёшлар)

Text to speech