Фахрийларимиз наманганлик спорт жамоатчилигини сайловда фаол бўлишга чақирди
Баҳодир Махситов бошчилигидаги Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши вакиллари Наманган шаҳрида спорт жамоатчилиги билан учрашди. Йиғилишда Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда МОҚ мутасаддилари, вилоят Касаба уюшмалари федерацияси бошқармаси, шунингдек, спорт мактабларининг вакиллари иштирок этишди.
Кун тартибига мувофиқ, ёш спортчиларга кичиклигидан маънавий-маърифий йўналишда чуқур билим бериб бориш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Бунинг учун мураббийлар мазкур йўналишлар бўйича ёшлар билан кўпроқ ишлаши таъкидланди.
Шунингдек, Баҳодир Махситов 24 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кунида барчани фаол қатнашишга, мамлакатимиз келажагига бефарқ бўлмай, ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришга чорлаб қолди.