Ру En O'z
16 Октябрь 2021 1393

Ислом Аслановни табриклаймиз!

Бугун Паралимпия терма жамоамиз аъзоси Ислом Асанов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ислом Асанов 1993 йил 16 октябрь куни Тошкент вилоятида туғилган. Пара-сузиш бўйича S13 тоифасида (кўриш қобилиятидаги нуқсон) терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилади. 2018 йил Пара-Осиё ўйинларида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритган. Жаҳон кубоги босқичлари совриндори. Бу йил Токио шаҳрида ўтказилган Паралимпия ўйинларида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритган. Ушбу натижаси эвазига “Жасорат” медали билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ислом Асановни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech