Ру En O'z
15 Октябрь 2021 1346

Рапира йўналиши учун имтиҳонлар якунланди

Маълум қилганимиздек, айни кунларда Тошкентда илк бор қиличбозлик бўйича ҳакамлар учун халқаро синов-имтиҳон бўлиб ўтмоқда. Бугун рапира қуролидаги синов-имтиҳонлари якунига етди.

Кеча ушбу дастур бўйича назарий ва видеотаҳлил бўйича тест ўтказилган эди. Бугун ушбу йўналишлардан ўтган номзодлар амалий имтиҳон топширдилар. Унда спортчилар кўргазмали жанг ташкил этишди ва номзод ҳакамлар жараённи назорат қилиб боришди.

Text to speech