Ру En O'z
14 Октябрь 2021 1718

Велосипед спорти оммавийлигини янада ошириш йўлида

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5251 сонли қарорида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси амалий ишларни бошлаб юборди.

Айни кунларда федерация бош котиби Козим Ўринбойхўжаев вилоятларда ушбу спорт оммавийлигини ошириш мақсадида вилоят ҳокимлари билан музокаралар ўтказмоқда. Шу пайтгача федерация мутасаддилари Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ва Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов қабулида бўлишди.

Суҳбат давомида Президент қарорида кўрсатилган вазифаларни бажаришда ҳамкорликда ишлаш, мамлакатимизда ушбу спорт турини янада оммалаштириш орқали аҳоли саломатлигини оширишга ҳисса қўшиш, ҳудудларда ҳамюртларимиз учун велосипед йўлакларини кўпайтириш каби масалалар ҳақида фикр алмашилди.

Text to speech