Ру En O'z
14 Октябрь 2021 1920

Руфат Рисқиевга 3 хонали янги уй қуриб берилмоқда

“Тошкент йўлбарси” номи билан жаҳонга машҳур бўлган афсонавий боксчимиз Руфат Рисқиев йил якунигача янги уйга кўчиб ўтади.

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларига биноан ҳар бир соҳада фахрийларимизга эътибор қаратиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳолидан хабар олиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон бокс федерациясининг бош ҳомийси «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан Руфат Рисқиевга янги хонадон қуриш ишлари бошланди.

Лойиҳага кўра, Руфат аканинг хонадонидаги бўш ер майдонига у киши учун барча қулайликларга эга замонавий 3 хонали уй қуриб берилади. Режа бўйича янги уй йил якунигача қуриб битказилади ва афсонавий боксчимиз унга кўчиб ўтади.

Text to speech