Ру En O'z
14 Октябрь 2021 1690

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича илк халқаро синов-имтиҳони бошланди

Хабар берганимиздек, бугун Тошкентда биринчи маротаба қиличбозлик бўйича халқаро имтиҳон ўз ишини бошлади. Тадбирнинг очилиш қисмида МОҚ раҳбари, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов сўз олиб, меҳмонларга ҳукуматимиз томонидан спортга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди ва иштирокчиларга омад тилади.

Режага кўра, бугун иштирокчилар рапира йўналишида назарий ва видеотаҳлил бўйича тест топширадилар. Ундан муваффақиятли ўта олганлар эртага якуний амалий имтиҳонга ўтишади.

Text to speech