13 Октябрь 2021
1933
Ўзбекистон – Куба: Қўшма йиғин бошланди
Маълум қилганимиздек, айни кунларда бокс бўйича Куба терма жамоаси Тошкентда бўлиб турибди. Бугундан Янгиобод ўқув-базасида Ўзбекистон ва Куба терма жамоалари ўртасида қўшма йиғин бошланди.
Эрта тонгда жамоалар енгил машғулот олиб боришди. Раҳматжон Рўзиоҳунов олиб борган машғулотда боксчилар югуриб келишгач чаққонликни оширувчи ва зарбаларнинг техникаси кучайтиришга қаратилган ҳаракатлар билан ишлашди.
Режага кўра, бугун кечки дастурда ҳар икки жамоанинг асосий вакиллари иштирокида дастлабки спарринг баҳслари ўтказилади.