Ру En O'z
13 Октябрь 2021 1871

Нукусда регби-7 бўйича мамлакат кубоги якунланди

Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳрида регби-7 бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида мамлакат кубоги ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган мусобақа Республикамизнинг энг кучли жамоалари саралаб олинди.

Мусобақанинг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ушбу йўналишда ўтказилгани мураббийлар штаби учун кучли ўйинчиларни кўздан кечириш имконини тақдим қилди. Натижаларга кўра, эркаклар ўртасида Қорақалпоғистон, аёллар ўртасида Тошкент шаҳри жамоалари ғалабани қўлга киритишди.

Аёллар:
1. Қорақалпоғистон Республикаси
2. Навоий вилояти
3. “Университет” (Тошкент шаҳри)

Эркаклар:
1. “Университет” (Тошкент шаҳри)
2. Қорақалпоғистон Республикаси
3. Хоразм вилояти

Text to speech