Ру En O'z
12 Октябрь 2021 1834

“Кексалар ҳафталиги”да самарқандлик фахрийлар фаол бўлди

Бир неча кундан буён юртимиз бўйлаб ўтказилаётган «Кексалар ҳафталиги» Самарқанд вилоятида ҳам ўзига хос тадбирлар билан қарши олинди.

Вилоят ҳокимлигининг қарорига кўра, Самарқанднинг бир қатор туманларида кексалар учун маданий-маърифий тадбирлар қатори уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний фаоллигини янада ошириш мақсадида кўплаб спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди. Жумладан, Каттақўрғон шаҳри, Нуробод, Оқдарё каби туманларда шахмат-шашка, пиёда юриш тадбирлари аҳолининг катта қисмини қамраб олди.

Ҳафталик мобайнида таниқли мураббийларидан бири, Миржалол Қосимов, Шуҳрат Мақсудов, Сергей Андреев каби ўзбек футболи юлдузларини тарбиялаб берган Юрий Господарчукка «Ўзбекистон спорт фахрийси» кўкрак нишони топширилди.

Text to speech