Ру En O'z
12 Октябрь 2021 1729

Ольбия қаҳрамонлари тантанали кутиб олинди

6-10 октябрь кунлари Италиянинг Сардиния ороли Ольбия шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Хабар берганимиздек, ушбу нуфузли мусобақада Улуғбек Азизов мураббийлигидаги 21 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиб, якунда 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан 80 га яқин давлат орасида 11-ўринни эгаллаганди. Ҳамюртларимиздан Суҳроб Ражабов (-100 кг) кумуш, Ўткирбек Тўрабоев (-100 кг) бронза медалига сазовор бўлган эди.

Бугун тунда Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Истанбул орқали юртимизга қайтиб келди. Дзюдочиларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кенг спорт жамоатчилиги, уларнинг ота-оналари, яқинлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали равишда кутиб олишди.

Text to speech