«Ўзбекистон. Энг янги тарих» ҳужжатли фильми МОҚ ходимлари эътибор марказида бўлди
Куни кеча “Россия24” телеканалида эфирга узатилган «Ўзбекистон. Энг янги тарих» ҳужжатли фильми интернет оламида муҳокама марказида бўлиб турибди. Бугун МОҚ ходимлари ушбу фильмни томоша қилиб, унинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр алмашишди.
Ушбу фильм нафақат миллатимизнинг бой тарихий мероси, балки сўнгги йилларда амалга оширган улкан ислоҳотлар ҳақида ҳикоя қилади. Уни томоша қилар эканмиз, давлатимизнинг саноат, қишлоқ хўжалиги, ички ҳамда ташқи алоқалар ва бошқа бир қатор йўналишда олиб борган оқилона сиёсатига гувоҳ бўлиш мумкин. Халқимизни рози қилиш ғоясини ўзида мужассам қилган мазкур фильм барчада илиқ таассурот қолдирди.
Якунда ходимлар унинг мазмун ва моҳияти ҳақида ўзаро фикр алмашди. Уни барча федерация ва ассоциацияларимизда терма жамоамиз мутасаддилари, спортчиларимизга ҳам етказиш бўйича таклифлар билдирилди.