Ру En O'z
10 Октябрь 2021 1734

Қурбонмурод Намозов – мутлақ жаҳон чемпиони!

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан хушхабар. Ҳозиргина ҳамюртимиз Қурбонмурод Намозов (-96 кг) мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Полвонимиз барча машқларда рақибларини катта фарқ билан ортда қолдириб, учала йўналишда чемпионликка сазовор бўлди. Намозов даст кўтаришда 153 кг, силтаб кўтариш дастурида 189 кг ва икки кураш бўйича 342 кг натижа қайд этди.

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ.
Йигитлар, -96 кг:
1. Қурбонмурод Намозов (Ўзбекистон) – 342 кг (153 кг + 189 кг)
2. Гурами Векуа (Грузия) – 328 кг (148 кг + 180 кг)
3. Муҳаммад Бурун (Туркия) – 326 кг (147 кг + 179 кг).

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу ажойиб натижа билан спортчимиз ва унинг яқинларини, Ўзбекистон оғир атлетика федерациясини самимий табриклаб қолади.

Text to speech