Ру En O'z
10 Октябрь 2021 1944

Етти нафар жангчимиз Марказий Осиё чемпионлиги учун баҳс олиб боради

Маълумки, ҳозирда аралаш жанг санъати усталарининг нигоҳи Нукус шаҳрига қаратилган. У ерда ушбу спорт тури бўйича Марказий Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Кеча ушбу турнирнинг саралаш жанглари ва тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мухлисларга катта қувонч улашаётган мазкур мусобақанинг очилиш маросими ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Қайд этиш жоиз, жангчиларимиз саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказишди. 10 вазн тоифасидан 7 тасида ҳамюртларимиз финал йўлланмасига сазовор бўлишди.

Бугун 15:00 да старт оладиган финал жангларининг тўлиқ рўйхати қуйидагича:

52.2 кг:
Ерсултан Шакенбай (Қозоғистон) – Воҳид Зоҳидзода (Тожикистон)

56,7 кг:
Жамшид Тиллаев (Ўзбекистон) – Дастан Жакипбеков (Қозоғистон)

61.2 кг:
Каби Саловат (Қозоғистон) – Еркебулан Бегасилули (Қозоғистон)

65.8 кг:
Шукур Рустамов (Ўзбекистон) – Олжас Молдагалиев (Қозоғистон)

70.3 кг:
Неъмат Асадов (Қозоғистон) – Юсуф Алиев (Озарбайжон)

77.1 кг:
Б. Пшебельский (Қозоғистон) – Мунис Мўминжонов (Ўзбекистон)

83.9 кг:
Зокир Мамарасулов (Ўзбекистон) – Фариддун Шоназаров (Тожикистон)

93 кг:
Ҳусан Раҳимов (Ўзбекистон) – Александр Вал (Қозоғистон)

-120.2 кг:
Ҳасан Раҳимов (Ўзбекистон) – Азмуддин Вахобов (Тожикистон)

+120,2 кг:
Ихтиёр Холмуродов (Ўзбекистон) – Асадбек Маннонов (Тожикистон)

Text to speech