Ру En O'z
10 Октябрь 2021 1711

Никита Рафаловични табриклаймиз!

Бугун маҳоратли таэквондочиларимиздан бири Никита Рафалович таваллуд айёмини нишонламоқда.

Рафалович Никита Игоревич 1993 йил 10 октябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг икки карра финалчиси (2015 ва 2017 йиллар). 2014 йил Инчеон шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларининг кумуш медаль соҳиби. 2018 йил Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби. 2016 йил Рио Олимпиадаси иштирокчиси. Жорий йил Токио шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинларида ярим финалгача етиб борди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Никита Рафаловични таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech