Ру En O'z
10 Октябрь 2021 2148

Ёш оғир атлетикачи қизларимиздан ажойиб натижа

Саудия Арабистонида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ортда қолган куни қизларимиз учун муваффақиятли ўтди. -71 кг вазн тоифасида иштирок этган Нигора Сувонова ҳамда Севинчой Комилова 4 та медалга сазовор бўлишди.

Даст кўтариш машқида 92 кг натижа кўрсатган Сувонова ўз ҳисобига кумуш медални ёзиб қўйди. Силтаб кўтариш машқида ҳар иккала вакиламиз шоҳсупага кўтарилдилар. Сувонова бу гал ҳам иккинчи натижани қайд этган бўлса, Комилова бронза медалини қўлга киритди.

Икки кураш якуни бўйича Сувонова кумуш медални ўзиники қилди. Афсуски, бронза медали соҳибаси билан бир хил натижа қайд этган Комилова польшалик спортчидан кейин ушбу натижага етиб келгани учун тўртинчи ўрин билан кифояланди.

Ўсмирлар ўртасида ЖЧ, Жидда.
Қизлар, -71 кг:
1. Зарина Гусалова (Россия) – 226 (103+123) кг;
2. Нигора Сувонова (Ўзбекистон) – 206 (92+114) кг;
3. Мартина Долега (Польша) – 195 (88+107) кг;
4. Севинчой Комилова (Ўзбекистон) – 195 (84+111) кг.

Text to speech