Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини иккита медаль билан якунлашди
Италиянинг Ольбия шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Терма жамоамиз ушбу мусобақанинг яккалик баҳсларини 1 тадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлади.
-100 кг вазн тоифаси финалида грузиялик Илия Суламанидзе билан баҳс олиб борган Суҳроб Ражабов, афсуски, имкониятни бой бериб қўйди ва чемпионатни кумуш медаль билан тугатди. Ушбу вазнда бронза медали учун курашган Ўткирбек Тўрабоев эса германиялик Килиан Каппельмайерга ҳеч қандай имконият қолдирмади. +100 кг вазнда бронза медали учун курашган бошқа билан полвонимиз Шоҳруҳ Мамарасулов рақибига мағлуб бўлди.
Шу тариқа терма жамоамиз яккалик баҳсларини 1 тадан кумуш ва бронза билан якунлади. Эртага дзюдочиларимиз аралаш жамоавий дастурда иштирок этишади. Ундаги дастлабки рақиб Германия жамоаси бўлади.