FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
9 Октябр 2021 3702

Триатлон бўйича Осиё кубогининг ғолиблари аниқланди

Пойтахтимизда триатлон бўйичи Осиё кубогининг асосий йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Спринт йўналишида кечган мусобақада Марокаш ва Польша вакиллари ғалаба қозонишди.

Мусобақа регламентга кўра, 750 метрга сузиш, 20 км велопойга ва 5 км югуриш дастурида ўтказилди. Бугун Тошкентда совуқ об-ҳаво ҳукмронлик қилган бўлса ҳам, спортчиларнинг шиддатли баҳси пойгага юқори ҳарорат улашди. Трассаларда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши, муросасиз баҳслар ушбу мусобақанинг яна бир эсда қоларли жиҳатларидан бўлди. Пойгани кузатиш учун келган меҳмонлар қаторида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Азизжон Камилов ва бошқа бир қатор мутасаддиларни ҳам кўриш мумкин эди.

Натижаларга тўхталадиган бўлсак, аёллар ўртасида польшалик Паулина Климас, эркаклар ўртасида эса марокашлик Бадр Сиване ғалаба қозонди. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидаги кўринишда бўлди:

Эркаклар:
1. Бадр Сиване (Марокаш) – 55:32
2. Мацей Бруздяк (Польша) – 55:36
3. Витали Воронцов (Украина) – 55:41

Аёллар:
1. Паулина Климас (Польша) – 1:01.16
2. Ева Даниелс (Люксембург) – 1:01.44
3. Лиза Бергер (Швейцария) – 1:01.42

Тақдирлаш маросимида Виктор Маҳмудов бошчилигидаги Ўзбекистон триатлон федерацияси мутасаддилари иштирок этиб, совриндорларни қутлаб ўтишди.

Қайд этиш жоиз, бундай мусобақа юртимизда катта тезликда ривожланиб бораётган триатлон спортининг янада оммалашиши йўлида муҳим аҳамият касб этди. Қуйида ушбу мусобақадан олинган сара суратларни ҳавола қиламиз:

Text to speech