Ру En O'z
9 Октябрь 2021 1618

Суҳроб Ражабов жаҳон чемпионлиги учун, яна икки полвонимиз бронза медали учун курашади

Италиянинг Ольбия шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги куни биз учун муваффақиятли ўтмоқда. Қувонарлиси, 3 нафар вакилимиз кечки дастурда медаллар учун баҳс олиб борадиган бўлди.

Полвонларимиз орасида -100 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Суҳроб Ражабов Қозоғистон, Бразилия, Словакия, Германия вакилларини мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳал қилувчи босқичда у грузиялик Илия Суламанидзе билан куч синашади. Шунингдек, ушбу вазнда курашаётган Ўткирбек Тўрабоев ва энг оғир вазн тоифасида Шоҳруҳ Мамарасулов бронза медали учун татамига чиқишади.

Финал:
-100 кг: Суҳроб Ражабов – Илия Суламанидзе (Грузия)

Бронза медали учун:
-100 кг: Ўткирбек Тўрабоев – Килиан Каппельмайер (Германия)
+100 кг: Шоҳруҳ Мамарасулов – Иракли Демерташвили (Грузия)

Кечки дастурда курашадиган учала ҳамюртимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

Text to speech