Ру En O'z
9 Октябрь 2021 1636

Бугун жаҳон чемпионатларида 8 нафар ёш спортчимиз иштирок этади

Оғир атлетика ва дзюдо бўйича ёш вакилларимизнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки давом этади. Бугун ҳам ушбу спорт турларида бир қатор ҳамюртларимизнинг чиқиши кутиб турибди.

Жиддада ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги дунё биринчилигининг бугунги кунида Мадинабону Жўраева (-64 кг), Нигора Сувонова (-71 кг), Севинчой Комилова (-71 кг) каби вакилларимиз иштирок этишади.

Италиядаги дзюдо баҳсларида эса 4 вазн тоифасида 5 нафар атлетимиз татамига чиқади. Уларнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:

-100 кг: Суҳроб Ражабов – Бекарис Садуакас (Қозоғистон) биринчи давра
-100 кг: Ўткирбек Тўрабоев – Бенжамин Матасей (Словакия) биринчи давра
+100 кг: Шоҳруҳ Мамарасулов – Омар Силва (Мексика) биринчи давра
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Занет Мичайлидоу (Кипр) биринчи давра
+78 кг: Фотима Курамбаева – Эрика Симонетти (Италия) биринчи давра

Text to speech