Ру En O'z
8 Октябрь 2021 1766

МОҚ раҳбари кореялик кураш мутахассиси билан учрашди

Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов мамлакатимизда ўзбек миллий кураши ривожини янги босқичга олиб чиқиш йўлидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида кореялик инвестор, кураш бўйича халқаро тоифадаги ҳакам Эр Жун Ким билан учрашди.

Ушбу мутахассис бир неча йил Халқаро кураш ассоциациясининг ҳакамлар бўлими раҳбари, Корея Республикаси кураш федерацияси президенти сифатида фаолият олиб борган. Бугунги кунда мамлакатимизда инвесторлик фаолияти билан шуғулланади. Айтиш мумкинки, унинг фаолияти мамлакатимизнинг нафақат иқтисод, балки спорт йўналишига ҳам ижобий таъсир ўтказмоқда. Бугунги мулоқотда бунга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Томонлар суҳбат давомида миллий курашимиз истиқболини янада юксалтириш, мамлакатлар ўртасида тажриба алмашиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби мавзуларга батафсил тўхталиб ўтишди.

Text to speech