Ру En O'z
8 Октябрь 2021 1251

Жаҳон чемпионатида дастлабки олтин

Саудия Арабистоннинг Жидда шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз илк олтин медални қўлга киритди.

-73 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёрбек Эрматов даст кўтариш машқида 132 кг натижа билан ушбу йўналишда тенгсиз эканини исботлади. Шу тариқа вакилимиз даст кўтариш машқида олтин медалга сазовор бўлди.

Афсуски, силтаб кўтаришда кичик омадсизлик вакилимизни совринли ўриндан тушириб юборди. Бу эса Эрматовнинг икки кураш ҳисобида бешинчи поғонада қолишига ўз таъсирини ўтказди.

Ўсмирлар ўртасида ЖЧ, Жидда
-73 кг, йигитлар:
1. Никита Вагин (Россия) – 291 (130+161) кг;
2. Николоз Эсартиа (Грузия) – 287 (128+159) кг;
3. Килиан Лехон (Испания) – 284 (126+158) кг …
5. Диёрбек Эрматов (Ўзбекистон) – 278 (132+146) кг.

Text to speech