Ру En O'z
8 Октябрь 2021 1289

Бугун 3 спорт турида атлетларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади

8 октябрь санасида турли мамлакатларда 3 спорт турида жамоамиз вакиллари иштирок этишади. Таиландда ўтаётган волейбол бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида АГМК жамоаси мусобақанинг биринчи турида мезбонлар билан баҳс олиб боради. Шунингдек, Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида, Италияда эса дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ёш спортчиларимиз баҳсларга киришадилар. Тақвим қуйидагича:

Волейбол, ОЧ. 1-тур:
10:30. АГМК – “Даймонд Фуд” (Таиланд)

Оғир атлетика
12:30. -73 кг: Диёрбек Эрматов

Дзюдо
-70 кг: Мамлакат Султонова – Изабелла Гаррига (АҚШ) биринчи давра
-81 кг: Нурбек Муртазоев – Элжан Ҳажиев (Озарбайжон) иккинчи давра
-90 кг: Дилшоджон Баҳодиров – Амжад Фаллатаҳ (Саудия Арабистони) иккинчи давра.

Бўлажак баҳсларда ҳамюртларимизга омад тилаймиз.

Text to speech