Ру En O'z
8 Октябрь 2021 1669

Жаҳон чемпионатида яна икки медаль

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида яна бир ҳамюртимиз муваффақият қозонди.

-55 кг вазн тоифасида иштирок этган Озода Ҳожиева 2 та медалга сазовор бўлди. Даст кўтаришда тўртинчи ўрин билан кифояланишга мажбур бўлган Озода, силтаб кўтаришда вазиятни ўнглай олди.

Спортчимиз дастлабки уринишида 92 кг, иккинчи уринишда – 95 кг тошни ўзига бўйсундирди. Сўнгги уринишда эса 98 кгни кўтара олмади. Шундай бўлсада, силтаб кўтаришда ҳамюртимиз учинчи ўринни банд этди.

Якуний ҳисобга кўра, 172 кг натижа қайд қайд этган Озода иккинчи ўринни эгаллади ва терма жамоамиз ҳисобига жаҳон чемпионатининг биринчи кумуш медалини қўшиб қўйди.

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, -55 кг, қизлар
1. Эстеп Катерин Эмили (АҚШ) 198 кг
2. Озода Ҳожиева (Ўзбекистон) 172 кг
3. Леон Перез (Мексика) 171 кг

Text to speech