Ру En O'z
8 Октябрь 2021 1285

Сув полочиларимиз жаҳон чемпионатига жўнаб кетишди

Сув полоси бўйича Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Исроил давлатида ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Нетания шаҳрига йўл олди.

10-16 октябрь кунлари ўтказиладиган мазкур нуфузли мусобақада Испания, Бразилия, Ўзбекистон, Франция, Италия, Исроил, Россия, Аргентина каби жами 16 терма жамоа совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.

Таъкидлаш жоизки, ёш полочиларимизнинг бўлажак нуфузли мусобақага муносиб тайёргарлик кўришлари учун зарур барча шароитлар яратилди ва терма жамоамиз аъзолари ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатига ўз олдиларига юқори мақсадларни қўйган ҳолда йўл олишди.

Мусобақада жамоамиз “Д” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, квартетимизда Бразилия, Россия ва Венгрия жамоаларини ҳам кўриш мумкин. Жамоамизнинг мазкур турнирдаги тақвими қуйидагича:

1-тур:
10 октябрь: Венгрия – Ўзбекистон

2-тур:
11 октябрь: Ўзбекистон – Россия

3-тур:
12 октябрь: Бразилия – Ўзбекистон

Text to speech