Ру En O'z
7 Октябрь 2021 1816

Энг кучли трек усталари чемпионлик учун курашмоқда

Хабар берганимиздек, айни кунларда пойтахтимизда велотрек бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг ортда қолган қизиқарли дастурларидан бири таъқиб пойгаси бўлди.

Ёшлар ўртасидаги баҳсларда хоразмлик Самандар Султонов марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Унга Владислав Троман ва Абдуҳамид Тўйчиев жиддий рақобат туғдиришди. Қизлар баҳсида Маргарита Мисюрина Анна Кускова ҳамда Асал Ризаевани ортда қолдириб, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Катталар ўртасида Алексей Фомовский ҳамда Янина Кусковага тенг келадигани топилмади.

Шунингдек, спринт баҳслари ҳам ўзининг қизиқарлилиги билан ажралиб турди. Самандар Султонов ушбу дастурда ҳам тенгсиз эканини кўрсатди. Қизлар дастурида Сабина Зоҳидова энг яхши натижани қайд этди. Яна бир қизиқарли дастур – 40 айланадан иборат скретч пойгаси ҳам муросасиз ўтди. Унда ғолиб ва совриндорлар учлиги қуйидагича кўриниш олди:

1. Дамир Забиров
2. Дмитрий Бочаров
3. Тимур Абдухакимов

Text to speech