Ру En O'z
7 Октябрь 2021 1768

Уч вазн тоифасида тўрт дзюдочимиз курашади

Италиянинг Ольбия шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этади. Бугун ўрта вазн тоифаларида беллашувлар кутиб турибди.

Регламентга кўра, ушбу кун дастурида 3 вазн тоифасидаги баҳслар ўтказилади. Унда қуйидаги 4 нафар вакилимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади:

-73 кг: Жайҳунбек Назаров – Кантемир Хазметов (Россия)
-57 кг: Шукуржон Аминова – Ксения Лагицкая (Россия)
-63 кг: Фарангниз Ҳожиева – Каролина Дельгадо (Кабо-Верде)
-63 кг: Фарангниз Режепова – Акулина Чаеб (Ливия)

Биринчи кун баҳсларида йигитларимиздан Камолиддин Бахтиёров (-60 кг) бронза медали учун курашда имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Абдулбосит Абдусалимов (-66 кг) еттинчи ўрин билан кифояланди. Қизларимиз эса медаллар учун курашни эрта тарк этишди. Бугун татамига чиқадиган вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Text to speech