7 Октябрь 2021
1812
Жаҳон чемпионатини бронза медали билан бошладик
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз ўзининг илк медалини қўлга киритди. Унда ҳамюртимиз Ҳусинбой Матрасулов бронза медалига сазовор бўлди.
-61 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Матрасулов даст кўтаришда 119 кг натижа кўрсатиб, мазкур йўналиш бўйича учинчи натижани қайд этди. Ҳамюртимиз силтаб кўтаришда 133 кг, икки кураш бўйича эса 252 кг кўрсаткич билан мусобақани якунлади. Афсуски, кейинги икки дастур бўйича натижалар совринли ўринлар учун бироз камлик қилди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мусобақада қатнашаётган бошқа вакилларимизга ҳам муваффақиятли иштирок тилаб қолади.