Ру En O'z
6 Октябрь 2021 1820

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон кубоги старт олди

Бугун пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари коллежида камондан отиш бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги старт олди. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 50 нафарга яқин ёш мерганлар баҳс олиб боришмоқда.

Регламент бўйича, ушбу кун мусобақанинг саралаш босқичи ва очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раҳбарияти ва спорт жамоатчилиги мутасаддилари иштирок этишди.

Мусобақа терма жамоамиз мураббийлари учун олдинда турган йирик мусобақаларга кучли захира спортчиларини аниқлаш, иқтидорли ёшларни саралаб олиш вазифасини бажариб беради.

Text to speech