Ру En O'z
6 Октябрь 2021 1414

Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбони аниқланди

AIBA 2021 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилишини эълон қилди. Мусобақа декабрь ойида бўлиб ўтади. Баҳсларнинг аниқ санасига яқин кунлар ичида аниқлик киритилади.

Маълумот учун, ушбу жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси 2,4 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Олтин медаль соҳибалари 100 минг, кумуш 50 минг, бронза эгалари эса 25 минг доллардан мукофот пулига эга чиқишади.

Эслатиб ўтамиз, эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати 25 октябрь – 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилади.

Text to speech