Ру En O'z
6 Октябрь 2021 1546

Жиддада оғир атлетикачиларимиз, Ольбияда дзюдочиларимиз жаҳон чемпионлиги учун баҳсга киришишади

Бугун икки спорт турида ёшларимиз жаҳон чемпионлиги учун курашга киришишади. Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида, Италияда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида вакилларимиз иштирокига гувоҳ бўламиз.

Жиддада 2 йигитимиз Ашрафхон Абдужамилов ва Ҳусинбой Матрасулов, Ольбиядаги дзюдо баҳсларида эса 5 нафар вакилимиз стартга чиқишади. Уларнинг иштироки ҳақидаги маълумот:

Жидда, оғир атлетика:
-55 кг: Ашрафхон Абдужамилов – 15:00
-61 кг: Ҳусинбой Матрасулов – 21:00

Ольбия, дзюдо:
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров – Арац Хуарес (Мексика)
-66 кг: Абдулбосит Абдусалимов – Морне Якобс (ЖАР) / Исаяҳ Рамирес (АҚШ)
-66 кг: Азизбек Ортиқов – Камрон Сулаймонов (Озарбайжон)
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова – Раня Харбои (Тунис)
-52 кг: Юлиана Максетбаева – Вактория Пулйиж (Хорватия)

Саралаш баҳслари Тошкент вақти билан 14:00 дан сўнг бошланади.

Text to speech