МОҚ раҳбари Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси билан учрашди
Рустам Шоабдураҳмонов юртимизда спорт оммавийлигини янада ошириш юзасидан навбатдаги учрашувни ўтказди. Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси раиси Исроил Юнусов билан бўлиб ўтган суҳбатда мавзунинг бир қатор муҳим масалалари муҳокама қилиб олинди.
Сир эмаски, юртимизда боксга қизиқадиган ёшларимиз сони тобора ортиб бормоқда. Айниқса, ҳаваскордан сўнг профессионал боксга қадам қўяётган ёшларимиз сафи ҳам кенгаймоқда. Ўз навбатида, улар ҳам катта жангларда ғалабалари билан халқимиз ишончини оқлаб боришяпти. Суҳбатда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мотивация бериш ҳамда пойтахтимизда профессионал бокс кечаларини кўпроқ ташкил қилиш каби масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Самимий кечган суҳбат якунида Рустам Шоабдураҳмонов Профессионал бокс федерациясига Миллий Олимпия қўмитасининг эсдалик совғасини топширди.