Ру En O'z
5 Октябрь 2021 1257

Ёш шорт-трекчиларимиз Москвада халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Россия Федерацияси Москва вилоятида шорт-трек бўйича болалар ўртасида халқаро турнир ўтказилди. Унда иштирок этган ёш вакилимиз 3 йўналишда ғалаба қозонди.

Кўплаб халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олиб келаётган ёш вакилимиз Алимардон Маҳмудов 500, 777 ва 1000 метр масофаларга ўтказилган дастурда барча рақибларини ортда қолдирди. Мусобақада Россиянинг турли ҳудудлари ва қўшни Республикалардан 100 нафарга яқин ёш шорт-трек усталари баҳс олиб боришди. Ёш шорт-трекчимизнинг келгуси фаолиятида ҳам улкан ғалабалар тилаб қоламиз.

Text to speech